ЭРКАКЛАР КЛИМАКСИ

ЭРКАКЛАР КЛИМАКСИ

Эркакларда 40 ёшдан бошлаб 70 ёшгача эркаклар жинсий безлари фаолиятида ўзгаришлар кузатилади, яъни улар томонидан ишлаб чиқариладиган андрогенлар миқдори камаяди.
Эркаклар жинсий безларини фаолиятини бошқарувчи уруғдонларнинг тестостеронга сезувчанлиги камайиб кетиб, уруғдонларда дегенератив ўзгаришлар кетади.

Эркаклар климакси организмнинг қаришини англатувчи нормал физиологик жараён хисобланади. Агар у 45 ёшгача ривожланса – эрта климакс, 60 ёшдан кейин кузатилса – кечки климакс деб хисобланади. Агар бу даврда юрак-қон томир ва сийдик таносил тизимига тегишли шикоятлар кузатилса – патологик климакс дейилади. Охирги холат албатта невротик бузилишлар билан кечади.

Эркаклар климакси сабаблари.
•    жинсий аъзолар яллиғланиш касалликлари (орхит, эпидидимит, орхоэпидидимит);
•    уруғдон ўсмалари;
•    уруғдонларда қон айланишини бузилиши;
•    радиация;
•    токсик моддалар, алкогол;
•    айрим кўрсатмаларга асосан бажариладиган хирургик кастрация.
 
Эркаклар климакси белгилари.
•    Юракни тез-тез уриб ховлиқиши;
•    Юз ва қўллар терисини қизариши билан кечувчи «қизишлар»;
•    Бош айланиши;
•    Қон босимини ўйнаши;
•    Жинсий майлни сусайиши ва бузилиши;
•    Эректил дисфункция;
•    Эякуляцияни тезлашуви;
•    Рухий эзилиш;
•    Андрогенлар камайиши хисобига эркаклар ташқи кўринишини ўзгариши семириш тери ва мускулларини лапшайиши кўкрак безларини катталашуви (гинекомастия).
Бу симптомларни ривожланганлик даражаси хар хил ва климакс давомийлиги 2 йилдан 5 йилгача кечади.

Эркаклар нима қилиши мумкин?
Эркаклар юқоридаги белгилардан бирортаси кузатилса соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, етарлича дам олиб, етарлича тоза хавода юриши ва харакатланиши, овқатланиш тартибига риоя килиши ва тана вазнини назорат қилиб туриши тавсия этилади.

Врачлар нима қилиши мумкин?

Врач инсоннинг ўзини ёмон хис қилиши сабабларини аниклаш учун, простата безини ультратовушли текширишга ёки простат-специфик антигенни аниқлаш учун қон тахлилига юбориши мумкин.
Эркаклар климакси комплекс кечиб, пархез, харакат нагрузкалари, меликаментоз дорилар (тинчлантирувчилар, антидепрессантлар, гормонал дорилар) буюрилади.

Эркаклар климакси асоратлари
Айрим текшириш натижаларига кўра эркаклар климакси юрак ишемик касаллигини кечишини оғирлаштиради, инфаркт ва инсультни ривожланишини кучайтиради, иммунитетни сусайтиради, Альцгеймер касаллиги ривожланиши учун омил бўлади.

© https://t.me/gepamed_ultra