ОРГАНИЗМДА ПАРАЗИТЛАР МАВЖУДЛИГИ БЕЛГИЛАРИ

ОРГАНИЗМДА ПАРАЗИТЛАР МАВЖУДЛИГИ БЕЛГИЛАРИ

Одам организмида паразитлар мавжудлигини қон ёки ахлат тахлилидан ташқари бир қатор объектив маълумотлар орқали хам били мумкин. Улар қуйидагилар:

1.  Қорин дам бўлиши – бир қатор лентасимон паразитлар кўндаланг чамбар ичакда хаёт кечиради ва у ерда яллиғланиш жараёнларини чақиради натижада ичак перистальтикаси сусайиб, хаво тўпланиб қорин дам бўлади.

2.  Ошқозон ичак синдроми – ичаклар яллиғланиш хисобига хаёт учун керакли моддалар (асосан ёғлар)  ни сўрилиши сусаяди. Бу ич келишини бузилиши: гох қотиши, го ўтиб кетишига сабаб бўлади.

3.  Мускуллар ва бўғимлардаги оғриқлар – айрим турдаги паразитлар ёки уларнинг кисталари мускулларда ва бўғим суюклигида хам яшаши мумкин.

4.  Аллергик реакциялар – ичакда фаолият кечираётган паразитлар, уларнинг кисталари ва хати фаолияти токсик махсулотлари ичак девори орқали қонга сўрилади. Бу иммун тизимни кучайиши ва организм учун ёт моддаларга қарши курашувчи қоннинг шаклли элементлари эозинофилларни кўпайишига сабаб бўлади.

5.  Гранулема – бу донадор ўсмасимон хосилалар хисобланиб, паразитлар тўпламидан хосил бўлади. Улар ички аъзолардан ичак деворлари, ўпка, жигар, корин бўшлиғи ва бачадонда пайдо бўлиши мумкин.

6.  Анемия – бир қатор ичак паразитлари ичак деворларига ўз сўрқичлари билан ёпишиб олиб организм учун керак бўлган фойдали моддаларни сўриб олиши хисобига кузатилади.

7. Асабийлашиш – паразитлар қонга маьлум миқдорда ўз захарларини чиқаради ва бу токсинлар асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб уни қўзғатади.


© https://t.me/gepamed_ultra