БОЛАЛАРДА ОҒИЗДАН НОХУШ ХИД КЕЛИШИ САБАБЛАРИ

БОЛАЛАРДА ОҒИЗДАН НОХУШ ХИД КЕЛИШИ САБАБЛАРИ

Оғиздан нохуш хид келиши -  тиббиёт тилида халитоз ёки озостомия деб аталиб, бир қатор жиддий касалликларнинг бошланғич белгиси бўлиши мумкин. Унинг сабабларини кўпчилик ота-оналар асосан боланинг хазм системаси фаолиятини бузилишидан деб хисоблайдилар ва бир қатор кераксиз қон тахлиллари топширишга мажбур бўлишади.
 
Аслида нохуш хид қайдан пайдо бўлади.
Овқат хазм қилиш жараёни одатда оғиз бўшлиғида бошланиб, овқат таркибидаги оқсил моддаларини парчаланишида иштирок этадиган махсус бактериялар мавжуд. Нормада бу парчаланиш жараёнида олтингугурт тутувчи бирикмалар хосил бўлиб, улар сўлак безлари таркибидаги махсус компонент («санитар» стрептококк)  томонидан нейтралланиб туради. Хид келишининг сабаби икки хил: ёки бу бактерияларнинг ортиқча кўплиги, ёки сўлак безларини камайиб кетиши хисобланади.
 
Яъни, оғиздан хид келиши сабаби сўлакка боғлиқ. Бу холатни боланинг ошқозони, ўт пуфаги ёки ичагидаги қуртлари каби муаммоларга боғлаш ўринсиз хисобланади. Хид келишини даволашда асосан оғиз ва бурун бўшлиғи патологияларини йўқотиш лозим.
 
Оғиздан нохуш хид келиши омиллари қуйидагилар:
•    Бола яшаётган хона хавоси намлигини етарли эмаслиги;
•    Боланинг серхаракатлилиги;
•    Боланинг кўп қўшиқ айтиши;
•    Болада кузатиладиган ўткир респиратор касалликлар;
•    Нафас йўллари патологиялари (бронхит, пневмония);
•    Кариес, пародонтит;
•    Тонзиллит, фарингит, отит;
•    Аллергик ринит, аденоид;
•    Турли стресс холатлари;
•    Дори (аллергия, диарея, яллиғланишга қарши ва сийдик хайдовчи) препаратларини қабул қилиш.

Юқорида санаб ўтилган омиллар бурун орқали нафас олишни  қийинлаштиради. Бу холат хам оғиз шиллиқ қаватларини қуриши, оғиз ва бурун-халқум бўшлиғини махаллий иммунитети пасайишига олиб келади. Натижада оғиз бўшлиғини тозаланиш жараёнини бузилиб ва чирикли микрофлора ривожланиши кузатилади.

Нохуш хидни қандай йўқотиш керак.
•    Бола хонаси нисбий намлигини 60-70% холатда ушлаб туриш:
•    Оғиз бўшлиғи гигиенасининг етарли эътибор бериш керак (хар қандай овқат истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғини чайиш, тиш пастаси ва тиш чўткасини тез-тез алмаштириб туриш, тишларни доимо ва тўғри тозалаш);
•    Даврий равишда болага лимонли сув бериб туриш (оғиз бўшлиғи химоя фаолиятини оширади);
•    Боланинг тишларини стоматологда текширтириш;
•    Бурунни тузли сув билан чайиш;
•    Лор врачига даврий равишда боланинг аденоиди холатини кўрсатиб туриш.

Агар юқорида келтирилган холатлар бўйича болада муаммо топилмаса, кейин бошқа жиддийроқ касалликлар, жумладан қуйидагилар инкор қилиниши мумкин:
•    Ошқозонни моторикасини бузилиши, рефлюкс эзофагит.  
•    Яллиғланиш касалликлари: эзофагит, гастрит, ўт пуфаги дискинезияси,
•    Паразитар касалликлар (ичак қуртлари).
•    Қандли диабет
•    Диафрагмани қизилўнгач тешиги чурраси;

© https://t.me/gepamed_ultra