ХУШДАН КЕТИШ

ХУШДАН КЕТИШ

Хушдан кетиш – (лотинча syncope, русча  «обморок») – бу бош мияда қон айланишининг бузилиши натижасида қисқа муддатга онгни йўқолиши хуружи хисобланади. Бунда организмнинг ташқи таъсирларга (саволларга жавоб бермаслик, чимчилаганда ёки тарксаки туширганда) жавоб реакциясини бузилади.

Хушдан кетиш сабаблари
- ис газидан захарланиш;
- совуқ қотиш;
- шок;
- эпилепсия (тутқаноқ);
- инсульт (мияга қон қуйилиши);
- иссиқ уриши;
- диабетик кома;
- кучли қон йўқотиш;
- алкоголдан кучли маст бўлиш;
- наркотикларни дозасини ортиши;
- овқатдан захарланиш;
- бош мия шикастланиши (травмалари);
- гипогликемия (қонда қанд миқдорини тушиб кетиши);
- аритмия (юрак уришини хаддай зиёд тезлашуви ёки секинлашуви;
- юрак хуружлари;
- айрим дори препаратлари;
- юрак клапанлари зарарланиши.

Хушдан кетиш белгилари
Агар Сизда тез-тез бош айланиши ва хушдан кетиш, бўшашиш, кўнгил айниши ва тери қоплаалари рангини оқариши холатлари учраса врачларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Одаида бу шикоятлар 30 срниягача давом этади.

Хушдан кетиш асоратлари
Хушини йўқотган одам учун энг кучли асорат бўғилиш хавфи хисобланади.

Хушдан кетганда биринчи ёрдам
Хушдан кетган одам учун нафас олишни енгиллаштириш керак. Кўйлаги ёқаларини ечиб, белини сиқиб турувчи белбоғи бўлса ечиш керак. Агар бемор нафас олмаётган бўлса – сунъий нафас олдириш керак. Пульс ва нафас нормага келгач эса, беморни қулай позада қолдириб, хар 5 дақиқада пульси назорат қилинади. Беморни хушига келмаунча ёки врач келгунча ёлғиз қолдирмаслик керак.

Хушдан кетишни профилактикаси.
Хроник касалликлари бор беморлар (масалан қандли диабетда) ён-атрофдагилар хабардор бўлиши учун махсус билагузук тақиб юришлари керак. Улар қондаги қанд миқдорини кескин тушиб кетмаслиги олдини олиши, хушдан кетиш холатининг биринчи белгиларидаёқ турли шикастлар олмаслиги учун ўтириб ёки ётиб олиш, бошини тиззасига келтириш тавсия этилади.

 
© https://t.me/gepamed_ultra