ДОНИШМАНД СЕНСЕЙ КИМ У?

ДОНИШМАНД СЕНСЕЙ КИМ У?

Хитойлик донишманл рохиб (монах) Сенсей  – иштирок этган мемлар (кулгили расмлар) «доно» маслахатлар берувчи икки юзли комикс сифатида акс эттирилади.

Келиб чиқиши.
Донишманд Сенсей 2015 йилнинг энг машхур мем асарларидан бири саналиб, бир-бирига ёпиштирилган икки суръатдан таркиб топган. Уларнинг биринчисида рохибга ўхшаган бобой жиддий қиёфада қўлларини кўтарган холда бир қарашда хаёт учун фойдали маслахат берса, иккинчи расмда кинояли кулган холда истехзоли ишора қилади. Биринчи расмда жиддий маслахат ёки қатъий талаб қўйилса, иккинчи расмда қандайдир писандали, биринчи гапига тескари бўлган сўзларни айтади.
 
Бу бобой ким бўлди экан? Интернет сахифаларида «маслахатгўй» рукнида чиққани боис уни кўпчилик Конфуцийга ўхшатиши мумкин. Аслида эса у 1883 йили туғилиб 1969 йили вафот этган О-сенсей Морихей Уэсиба айкидоси асосчиси хисобланади. У ўз даврида кексалик ёшида хам ўзидан бақувват эркакларни ўзаро жангларда ғолиб чиққани билан машхур бўлган. Интернет сахифаларида Сенсейнинг машхур бўлиши унинг расмларда икки хил контрастда акс эттирилиши (доно фикр ва мазахли маслахат каби) турли хил хазил маслахатларни ёзишда қўл келгани билан тушунтирилади.








 https://t.me/gepamed_ultra